Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон фармасевтлари жамияти томонидан Pharmclub.uz ҳамкорлигида 4 апрель куни давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2251 номдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов тадбир олдидан журналистларга берган тор доирадаги интервьюсида ушбу ҳолатга тўхталар экан, эндиликда четдан олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари улгуржи савдо учун 15 фоиздан, чакана савдо учун 20 фоиздан кўп бўлмаган савдо устамалари қўлланган ҳолда сотилишига урғу берди.
Мавзуга доир: Вазифасига тайинланганига 32 кун бўлган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди