Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятлари молия бошқармалари мутахассислари иштирокида Наманган шаҳрининг 2018—2020 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджетини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Йиғилишда иштирокчилар ҳудудлар бюджетини режалаштиришнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, қонунчилик асослари, амалиёти, ютуқлари ва камчиликлари, шунингдек, ривожланган давлатларнинг ҳудудлар бюджетларини режалаштириш тажрибаси, ўрта муддатли бюджет ишлаб чиқиш бўйича таҳлиллар ўтказиш ва Ўзбекистон ҳудудларида қўллаш бўйича тавсиялар бериб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, БМТТД лойиҳаси, Чехия Республикаси Молия вазирлиги ва Буюк Британия грантлари асосида жорий йилнинг апрель ойи бошида Чехия Республикасининг бюджет соҳасида амалга ошираётган ишлари, бюджетни ўрта муддатли режалаштириш бўйича тажрибалари билан яқиндан танишиш мақсадида Чехия Республикасига уюштириладиган ўқув-амалий ташриф бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)