Эрталаб либосингизни нафақат об-ҳаво ва дресс-кодга, балки ўзингизнинг кайфиятингизга ҳам мўлжаллаб танлашингиз муқаррар. Олимлар бизнинг онгимиз рангларни хилига қараб турлича қабул қилади деб ҳисоблайдилар. Хўш, кўрайлик-чи, сиз ўзингиз сезмаган ҳолда атрофдагиларга қандай сигналлар юборар экансиз.
Қизил
Ўтказилган кўплаб тадқиқотларга кўра, қизил ранг инсон феъл-атворига кучли таъсир қилар экан. Масалан, аёллар кўпинча эркаклар диққатини тортиш учун беихтиёр қизил рангли буюмларни танлайдилар.
Кўк
Ишда шиддатли ақлий ҳужум кутилаётган бўлса, кўк рангли либос кийинг. Кўк ранг хотиржамлик ва вазминлик бағишлайди. Бу рангда кишилар ўзларини анча қулай ҳис қиладилар.
Қора
Бу ранг хушбичимлик, тантанаворлик бахш этади ва ҳатто ортиқча вазнни яширади. Шу билан биргаликда қора ранг салбийлик ва қўполликни билдирувчи ранг ҳисобланади
Яшил
Агар ишонч ва эзгулик уйғотмоқчи бўлсангиз — яшил кийим танланг. Яшил — тўкислик ва тозалик, шунингдек бойлик ва фаровонлик ранги.
Пушти
Бу ранг жиддий бўлишига қарамасдан одамнинг кайфиятига ва ҳиссиётига кучли таъсир қилади. Шунинг учун, агар ўзингизни бахтли ва тинчликсевар сезишни хоҳласангиз — пуштиранг кийимни танланг.
Изоҳ (0)