Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг профессионал рингдаги илк рақиби номи аниқ бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Рио—2016 қаҳрамони ўзининг илк жангини 22 апрель куни ўтказиши аввалроқ маълум қилинган бўлиб, тўқнашувга АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида жойлашган ClubHub Center аренаси мезбонлик қилиши айтилганди. Ўша куни Ғоибназаров америкалик Виктор Васкесга қарши рингга чиқадиган бўлди.
Виктор Васкес 1995 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида дунёга келган. У профессионал боксда ҳозирга қадар 9 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 7 тасида рақибларини мағлуб этган. 3 та жангда рақиблари нокаут қабул қилиб олган.
Васкес ҳисобида 2 та мағлубият ҳам бор. Уларнинг бирида америкалик чарм қўлқоп устаси нокаут ҳолатидан чиқиб кета олмаган.
Изоҳ (0)