Ироқнинг Мосул шаҳрида қулаган бино уюмлари орасидан 61 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ҳарбийлар ахборот берди, деб хабар беради «РИА Новости».
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, жанглар вақтида бинодан ИШИД жангарилари томонидан ўқ узилган. Кейинроқ улар одамларни ертўлага ҳайдаган ва бинони тирик қалқон сифатида ишлатиш мақсадида унга мина ўрнатган.
АҚШ бошчилик қилаётган давлатлар иттифоқи вакилларининг маълум қилишича, улар бино атрофидаги ҳудудга авиазарбалар берган. Бироқ бинонинг ўзи авиация натижасида қуламагани қайд этилди.
Гувоҳлар иттифоқ самолётлари бино ёнида бўлиб қолган миналанган автомобилни йўқотишга уринганини айтди.