Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев тўққизинчи жангидаги тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди, деб ёзди «Оламспорт». Аҳамиятли томони, у рақибларининг барчасини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Шоҳжаҳон Санкт-Петербургда африкалик Ҳамза Семпевога қарши рингга кўтарилди. Профессионал боксдаги дебюти ҳавас қиларли даражада давом этиб келаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси жангни илк раунддаёқ ўз фойдасига ҳал қилди.
Маълумот учун, унинг рақиби Ҳамза Семпево қора қитъа чемпиони сифатида Россияга етиб келганди. Бундай ном жангда ҳеч қандай аҳамият касб этмади ва у биринчи жиддий зарбадан кейиноқ ўзига кела олмади.
Изоҳ (0)