Сурия терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
Биринчи галда мутахассис майдон ҳолатига эътибор қаратди. Сурия терма жамоаси шу куни бошқача шароитда ўйнадими ёки унинг шароити ҳам Ўзбекистон термасиники билан бир хилмиди — айтиб ўтилмаган.
Бугун футбол кўрмадик. Майдоннинг ҳолати яхши эмасди. Шу шароитни ҳисобга олиб, яхшироқ ўйнаш ва ҳарактер кўрсатиш талаб этилганди.Мағлубиятга қарамай, Самвел Бабаян ўз шогирдларига ҳар доим бўлгани каби миннатдорчилик билдирди.Мағлубиятдан афсусдамиз. Бироқ Ўзбекистон ҳамон 3-ўринда, демак имконият йўқолмаган. Биз олдинга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда ғалабага интиламиз.
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилди ва бор куч билан ўйнади. Уларга эътирозим йўқ.Самвел Бабаян футболчиларга қандай ҳолатларда эътироз билдиради ва умуман уларга эътироз билдирадими ёки йўқ — аниқлик киритмаган.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Умид қиламанки, кейинги ўйинларда оптимал таркибда майдонга тушамиз ва албатта ғалаба қозонамиз. Ўйлашимча, барча кураш ҳали олдинда, ҳаммада имконият бор.Маълумот учун, Самвел Бабаян миллий терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг бу учинчи мағлубият бўлди. Бунга қадар ўзбекистонликларни Эрон ва Жанубий Корея термалари ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)