30 мартдан 30 апрелга қадар Ўзбекистонда учинчи Халқаро жаз фестивали ўтказилади, деб ёзади UzReport.
Мазкур фестиваль Халқаро жаз кунини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Ботир Зокиров номидаги Ўзбекистон эстрада-симфоник оркестри, «Илҳом» театри ҳамда ЮНЕСКО ваколатхонаси шафелигида ташкиллаштирилмоқда.
Фестиваль Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Латвия, Туркия, Швейцария ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари кўмагида, эстониялик ижрочилар иштирокида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилади.
2017 йилда Халқаро жаз куни олтинчи марта нишонланмоқда. Тез орада Телониус Монк номидаги жаз институти томонидан 2017 йилда ушбу кун нишонланадиган пойтахт эълон қилинади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)