Spotify мусиқа сервиси ва The North Face кийим-кечак бренди илк бор фақат айни пайтда ёмғир ёғаётган ҳудудларда тинглаш мумкин бўлган трекни тақдим этади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Бошпана излаётганим йўқ» деб номланган қўшиқ АҚШнинг White Denim гуруҳи томонидан яратилган. Мазкур композицияни фақат мамлакатда ва ёмғир кузатилаётган ҳудудлардагина эшитиш мумкин.
Қўшиқни қайси пайт қўйиш кераклигини сервис геотаргетинг ёрдамида аниқлайди. Мазкур тарона ёрдамида The North Face бренди кийилганидан сўнг гўё ёмғирдан яширинишга ҳожат қолмайдиган янги ёмғирпўшини тарғиб этишга уринмоқда.
Изоҳ (0)