Америкалик актёрлар Анжелина Жоли ва Брэд Питт расмий ажрашишдан олти ой ўтиб бир-бири билан яна гаплаша бошлади, деб ёзади «ТАСС».
Ярашишнинг асосий сабаби оилавий можароларнинг матбуотга чиқмай қолганлиги ва ажрашиш жараёнига халақит бера бошлаганлигидир.
«Питт ўзини бахтлироқ ҳис қила бошлади. Барчаси ташқарига чиқмай қўйганлиги унга енгиллик бағишлади», — деб ёзади People нашри ўз манбасига таяниб. Манбанинг маълум қилишича, жуфтлик ўртасидаги мол-мулкни тақсимлаш, болаларга васийлик қилиш тартибини белгилаш каби масалалардаги келишмовчиликлар кескинлиги аста-секинлик билан камайган.
Жолининг яқинда ABC телекомпаниясига берган интервьюси ушбу маълумотларни тасдиқлади. Актриса Брэдни олти нафар боланинг ажойиб отаси деб атади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)