Islam Today нашри Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар дафн қилинган жой калитини сақловчи кишиларнинг ҳозиргача тирик бўлган саккиз нафари билан таништирди.
Фотосуратчи Адель Курайший ва унинг «Сақловчилар» фотолойиҳаси буюк шараф ишониб топширилган ва буюк масъулият юклатилган кишиларнинг юзларини кўрсатиб берди.
Ушбу анъана XII асрга бориб тақалади. Калитни сақловчилар Мадинадаги Пайғамбар масжидида тайинланади ва ўша ерда ишлайди. Шуниси эътиборга лойиқки, сақловчиларнинг барчаси асли Эфиопия ёки Эритреядан. Араб ярим оролида эфиопияликлар азалдан масжидларни қўриқловчи ва қоровуллик қилувчилар сифатида танилган.
Фотосуратчининг сўзларига кўра, у бу одамлар билан ишлаб, тушунтириб бериш қийин бўлган ҳиссиётларни бошидан кечирган. «Уларнинг ёнида ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Улар жуда хотиржам одамлар. Мен улар ўтирган хонада нур таралаётганини ҳис қилдим, бу ичкаридан чиқаётган нур эди», — деди у.
Изоҳ (0)