АПЛ 29-туридан ўрин олган барча учрашувга якун ясалди. Мазкур тур 18 март кунги «Арсенал»нинг мағлубияти билан старт олганди.
«Манчестер Юнайтед» футболчилари уч кун олдин бош мураббийсини истеъфога чиқарган «Мидлсбро»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида «Арсенал»дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Клуб асосий футболчилари ҳисобланган Уэйн Руни, Поль Погба ҳамда Златан Ибраҳимовичсиз ҳаракат қилиб ҳам 3 та гол ура олди.
Мазкур турнинг марказий ўйинида «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари ўзаро дуранг ўйнади. Томонларнинг «Энфилд» стадионида ўтган илк ўйинида «Ливерпуль» 1:0 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди.
Шунга қарамай «Ливерпуль»нинг турнир жадвалидаги аҳволи «Сити»никидан яхши эмас. Мазкур очко йўқотишдан кейин «Юнайтед»да кучликка тўртликка кириб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Англия Премьер-лигаси 29-тур 19 март, якшанба
Изоҳ (0)