Калифорниянинг жанубий қисмида жойлашган ва 240 минг гектар майдонни эгаллаган Anza-Borrego Desert State Park боғига келаётганларнинг қадами узилмаяпти: сайёҳлар 20 йил мобайнида илк бор гуллар билан бурканган саҳрони ўз кўзи билан кўришга ошиқмоқда. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Боғдаги ёғинлар миқдори йилига 12,7 сантиметрдан ошмайди ва одатда ёмғирлар узоқ қурғоқчиликдан сўнг келади. Бу ўсимликларни буткул қуриб қолишдан сақлаш учун етарли, бироқ уларнинг гуллашга кучи қолмайди.
Ҳаммаси 2016 йилда ўзгарди: июль ойидан бери саҳрога мунтазам равишда ёмғир ёғмоқда ва йиллик меъёрдан ҳам ошиб кетди. Ҳозиргача боғга жами 17,7 сантиметр ёғин тушгани қайд этилди. Натижада тупроқда бўлган уруғлар кўп йиллик уйқудан уйғонди, ўсимликлар, кактуслар ва буталар гуллади.
Гилам каби яшнаган саҳрони кўришга келаётган сайёҳлар оқими кўпайгани туфайли боғ маъмурияти уларни йўлдаги тиқинлар ва автотураргоҳларда бўш жойлар етишмаслиги ҳақида огоҳлантиришга мажбур бўлмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)