Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11—13 март кунлари «Туркистон» санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этди. Дастурда меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад концерт ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Биз Жаҳонгир Отажоновнинг «Туркистон» саройидаги концертларини кўрмаганмиз. «Истиқлол» саҳнасида ўзини бутунлай эркин тутадиган, хоҳласа рақсга тушиб, хоҳласа залда мухлислари билан «селфи-тайм» қиладиган хонанда «Истиқлол»дан деярли уч-тўрт баробар кичик «Туркистон»нинг қишки залида ўзини қандай тутиши биз учун жуда қизиқ эди.

Хонанда «Туркистон» саҳнасида бутунлай ўзгача кўринишда пайдо бўлди. Бундай кўринишда уни аввал ҳеч қаерда кўрмаганмиз. Бошда қора шляпа, кўзда махсус кўзойнак, эгнида бош ёпинчиғли плаш билан у бутунлай бошқача Жаҳонгир Отажоновга айланиб, ўта замонавий хонанданинг кўринишини ўзида акс эттирди.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

«Истайсизми, йўқми» номли қўшиқ билан бошланган дастур «Гуноҳим», «Соғиндим ёмон», «Муштоқман», «Алам», «Кўрдингму» каби тароналар билан давом этди.

«Бу сафарги концертимизда янги қўшиқлар деярли бўлмаслиги ҳақида интернетдаги саҳифаларимда ва концерт олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтгандим. Устоз шоир Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб ‘Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ’ шеърини куйга солганмиз — бу концертимиздаги камсонли янги қўшиқлардан бири», — дея, хонанда дастурга номи берлган «Лола» таронасини куйлади.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова томонидан бир неча йил аввал куйланган «Хоразмлик қизлар босди Тошкандини» номли қўшиққа жавобан Жаҳонгир Отажонов тайёрлаган ва концерт арафасида, ҳали чиқмасидан катта шов-шувга айланган тарона ҳам жорий дастурнинг янгилиги бўлди.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

«Бу қўшиқ шеъри Ўктам Давлетов томонидан ёзилган. Улар, қўрққанлариданми: ‘Мен бу шеърни осмондаги юлдузга атаб ёзганман’, деган эди. Мен эса шу саҳнадан туриб, бу қўшиғим Юлдуз Усмоновага атаб куйланганини тўғридан-тўғри айтиб ўтмоқчиман. Ўша вақтда уларнинг қўшиқлари мени ғуруримга теккан. Уларни ижодини жуда ҳурмат қиламан, шунча йиллаб мухлислар эътиборидан қолмаслик учун жуда катта меҳнат қилиш кераклигини яхши биламан. Апрель ойида концерт бераётган эканлар, концерт дастурларига ҳам омад тилайман», — дея, Жаҳонгир Отажонов «Юлдуз тугул, ой чиқолмас тизларига» номли қўшиқни куйлади.

Юлдуз Усмоновага жавоб тариқасида куйланган қўшиқ концертнинг кулминацион нуқтаси бўлди, дея олмаймиз. Сабаби, дастурда куйланган қўшиқларниг бари ўз вазни, ўлчови жиҳатидан бошқасидан қолишмайди. Ахир ҳар бир таронанинг сўзи классик адабиётимизнинг кўзга кўринган намуналари ҳисобланади.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Жаҳонгир Отажоновнинг концертларида қўриқчи йигитлар билан боғлиқ қизиқ ҳолатлар кўп бўлади. Масалан, уларнинг ҳеч бири хонандачалик тез югура олмай, ундан орқада, хонандани қувиб юришга мажбур. Хонанданинг ёзда бўлган концертида қўриқчи йигит хонандани муҳофаза қилишга уринганида, концерт эгаси: «Илтимос, мухлисларга қўпол муомала қилманг, мени бу ерда 4200 нафар қўриқчим бор», дегани ёдимизда.

Бу сафар ундан ҳам қизиқроқ ҳолат юз берди. Залга тушган хонандани ўраб олган қўриқчи йигитларга қараб хонанда: «Тушунмадим, мени қўриқлайдиган йигитлар ўзимга халақит қиляпти. Мен мухлислар билан ишлашим керак», — дея, яна бир бор уларга дакки берди.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

«Ёлғончи ёр», «Сен мени ўзингга ўргатиб қўйма», «Жин», «Аёл», «Қўшиқчи», «Хоразмча», «Оқ булутлар» каби қўшиқлар дастурни, мухлислар кайфиятини баланд пардада ушлаб турди.

Фақат бир маротаба залга тушган хонанда бутун зални тик туриб, қарсак чалишига сабабчи бўлди. Хонанданинг мухлислари ҳам ўзига ўхшайди — унга ўхшаб рақсга тушишга, куйлашга ҳаракат қилади.

Хонанда кўплаб мухлисларининг илтимосини инобатга олган ҳолда, бу сафар концертини видеога олинишига рухсат берди. Уч кунлик концерт тўлиқ суратга олинди. Жаҳонгир Отажонов сўнгги 10 ой ичида уч марта концерт беришга улгурди ва биринчи марта ўз концертини видеога олдирди.

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

«Гуллар» деб номланган тарона бир нафасда ўтган дастурининг сўнгги қўшиғи бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди