Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» Мюнхеннинг «Бавария» клубига рақиб бўлди.
Шу тариқа мухлислар Карло Анчелотти ва унинг шогирди Зинедин Зидан тўқнашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлди.
Каталониянинг «Барселона» клуби эса ўз мамлакатининг чемпионларига қарши курашишда давом этади. Аввалги босқичда Франция чемпиони «ПСЖ»ни турнирдар чиқариб юборган «Барселона», энди Италия чемпиони «Ювентус»га рақиб бўлди. Аввалроқ Массимилиано Аллегри мавсум сўнггида истеъфога чиқадиган Луис Энрикенинг ўрнига келиши мумкинлигини айтилаётганди.
Ўтган босқичда «Севилья»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган Англиянинг турнирдаги ягона жамоаси «Лестер» ҳозирги кунда Ла лигада ўша «Севилья»дан ортда бораётган «Атлетико»ни синовдан ўтказади. Сўнгги жуфтликни эса «Боруссия Дортмунд» ва «Монако» ташкил қилди.
Дастлабки учрашувлар 11—12 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал 11—12 апрель
«Атлетико» — «Лестер»«Боруссия Дортмунд» — «Монако»«Бавария» — «Реал Мадрид»«Ювентус» — «Барселона»
Изоҳ (0)