Қўлга олиш учун ФҚБ томонидан рекорд даражадаги — 3 миллион доллар мукофот белгиланган хакер Евгений Богачёв Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати билан алоқадор. Бу ҳақда The New York Times маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Нашр Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотига таянади: Богачёв ишида украиналик терговчилар уни Федерал хавфсизлик хизмати махсус бўлинмаси кузатуви остида ишловчи шахс сифатида таърифлайди.
Газета ушбу тахминнинг тасдиғи сифатида Россия махсус хизматларига Богачёв дастурлари томонидан зарар етказилган компьютерлардан маълумотлар олиш афзалроқ бўлиши мумкинлигини келтиради. New York Times’нинг таъкидлашича, Богачёвнинг ноқонуний схемаси авжига чиққан вақтда у зарар етказган компьютерлар сони дунё бўйича 500 мингдан 1 миллионгача етган.
Шунга қарамасдан, нашр америкаликлар компьютерларини бузиб очувчи хакерларнинг Россия махсус хизматларига реал алоқасини исботлаш жуда қийинлигини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)