Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Багжилар шаҳридаги омма олдидаги чиқиши вақтида Голландия ҳукуматини «миллатчи» ва «фашист» деб атади. Бу ҳақда Anadolu агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эрдўғон, шунингдек, Голландия ҳукуматини «журъатсиз ва қўрқоқ» деб ҳам атади. Туркия президенти ушбу сўзларни Голландия ҳукумати мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлига Голландияга киришига рухсат бермаганидан сўнг айтиб ўтди.
Кўрамиз, Голландия, бундан кейин самолётларинг Туркияга қандай қилиб учиб келар экан. Мен оддий инсонлар эмас, дипломатлар ҳақида айтяпман. Уларнинг сафари – алоҳида мавзу.Туркия етакчиси «Голландия террорчиларни истаганича озиқлантириши мумкин»лигини ва якунда Голландиянинг ўзи шу террорчилардан зарар кўришини таъкидлади.Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)