«Юнайтед» «картошка даласи»да дуранг ўйнади, «Рома» эса Лионда енгилди
Европа лигасининг чорак финали учун кураш бошланди ҳамда 9 март куни бу йўлдаги дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди.
Россияда «Ростов» меҳмони бўлган Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтди ҳамда «Олд Траффорд»даги жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилди.
Нимчорак финалдаги энг қизиқарли қарама қаршилик Францияда ўтиб, «Лион» Римнинг «Рома» клуби устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, иккинчи бўлимда лионликлар 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Европа лигаси 1/8 финал 9 март, пайшанба
«Ростов» (Россия) — «МЮ» (Англия) 1:1
Голлар: Генрих Мхитарян, 35 (0:1). Александр Бухаров, 53 (1:1).
Изоҳ (0)