Facebook фойдаланувчиларидан бири «Молодая фотография Узбекистана» саҳифасига кўчада чўпда пиёла айлантириб ўтириб, ўткинчиларнинг кўнглини чоғ қиладиган тошкентлик бобонинг суратларини жойлади.
«Кўпчилик тошкентликлар бу меҳрибон бобони яхши билади. У авваллари 13-трамвайда юриб, бир вақтнинг ўзида 2—3 тадан пиёлани айлантирарди… Яқинда эса паровозлар музейига кетаётиб, йўлда уни учратиб қолдим ва суратга туширдим. Унга атрофдагиларга улашаётган меҳри ва табассуми учун раҳмат!» — деб ёзди пост муаллифи.
Унга изоҳ қолдирганлардан бири бобони «Тошкентнинг ўзига хос рамзи» деб атади. Бобога соғлик ва узоқ умр тилаб қолишди.
Изоҳ (0)