Грузия тоғларида жойлашган Қуадрум меҳмонхонаси эски юк контейнерларидан қурилган пирамидага ўхшайди. Лойиҳа муаллифи бўлган архитекторлар Сандро Рамишвили ва Ираклий Эристави меҳмонхона қурилган Юқори Гудаури курортини илҳом манбаи деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Архитекторлар маҳаллий ишлаб чиқариш асосидаги экологик тоза материаллардан фойдаланди. Ҳар бир хонадан тоғларнинг гўзал манзараси кўриниб туради.
Меҳмонхона тоғ спорти ва ёга ишқибозларини, шунингдек, одамлардан йироқда дам олишни хоҳловчиларни ўзига чорламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)