Ўзбекистонлик шахматчи Сарвиноз Қурбонбоева 22 ёшида халқаро гроссмейстерлик талабларини бажарди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Сарвинознинг халқаро гроссмейстерга айланиши ФИДЕ президентлик кенгаши қарорига кўра амалга ошган. Унга қадар эса опа-сингил Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновада гроссмейстерлик унвони бор эди. Сарвиноз Қурбонбоева бу борада учинчи бўлди.
Хабарда ўзбекистонлик ёш шахматчилардан Нодир Абдусатторов ва Роман Голубев халқаро мастер унвони билан тақдирлангани ҳам маълум қилинган.
Изоҳ (0)