АҚШнинг Огайо штатида бир неча йиллардан буён таниқли актёр ва бодибилдингчи Арнольд Шварценеггер томонидан ташкил қилинадиган Arnold Sports Festival спорт мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар 2015 йилдан буён иштирок этиб келмоқда, деб маълум қилади «Оламспорт».
Arnold Sports Festival мусобақасида минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, турли спорт йўналишлари, асосан, куч экстрими ва бодибилдингда рақобатлашади. 2017 йилги спорт фестивалида Сергей Трубицин, Ҳамза Примов ва Шуҳрат Алихонов куч экстрими, Олеся Гуреева эса мас-рестлинг бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Олеся Гуреева ўз йўналишида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди. Мусобақа ташкилотчиси Арнольд Шварценеггернинг ўзи ҳам шу ерда бўлди ва селфи тушишга ҳам улгурди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)