Австрия ТИВ раҳбари Себастьян Курц Европа Иттифоқининг қочоқларни қабул қилиш бўйича марказларини блокдан ташқарида, масалан, Грузия, Миср ёки Ғарбий Болқонда ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Bild нашри маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу муассасалар Миср, Грузия ёки Ғарбий Болқондаги мамлакатлардан бирида жойлашиши мумкин», — деди вазир Bild нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига қараганда, Европа Иттифоқига ноқонуний киришга интилаётган кишилар юқоридаги каби марказларга юборилиши мумкин.
Курц, шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркелнинг миграцион йўналишини танқид қилди.
«Бу нотўғри сиёсат кўплаб мамлакатлар раҳбарлари ва ҳукуматлари, шунингдек Еврокомиссия томонидан қўллаб-қувватланди. Унинг асосини эзгу мақсадлар ташкил қилади, бироқ биз одамларни марказий Европага жалб қилсак, уларнинг сони борган сари ошиб боради», — деди Курц. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)