Вашингтон охирги уч йил давомида КХДР ракета дастурини издан чиқариш мақсадида Шимолий Корея серверларига бир қатор киберҳужумлар уюштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
АҚШ президенти Барак Обама президентлик даврида Пхеньянга қарши киберҳужумлар бўйича махсус дастур яратиш ҳақида топшириқ берганлиги таъкидланмоқда. Бундан Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталар синовини издан чиқариш мақсади кўзланган.
Вашингтоннинг ушбу сиёсати оқибатида Шимолий Кореянинг муваффақиятсиз ракета синовлари сони ошди. Ракеталар тез-тез портлаб, йўналишдан оғиб, денгизга қулай бошлади.
Нашрнинг таъкидлашича, Пхеньяннинг охирги муваффақиятли ракета учириши Америка махсус хизматлари таъсири самарадорлигининг камайганлигини намойиш этади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)