Тошкент шаҳар Юнусобод туманида номаълум шахслар 1974 йилда туғилган уй бекасининг уйига бостириб кирди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати.
Босқинчилар уй бекасининг қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, унга тан жароҳати етказиб, хонадондан 6 700 долларни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда олиб борган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни уч нафар муқаддам судланган шахс амалга оширгани аниқланди.
Хусусан, улардан бири Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи 23 ёшли, қолганлари Учтепа туманида яшовчи 26 ва 28 ёшли шахслар эканлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)