Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида номаълум шахс 1965 йилда туғилган аёлнинг уйига дераза орқали кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни бузган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати.
Босқинчи сейфдан заргарлик буюмлари, 5 миллион сўм ва 5 000 долларни ўғирлаб кетган.
Тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)