Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Плацебо ёки даволаш хусусияти бўлмаса-да организмга ижобий таъсир қилувчи моддалар ҳақида анчадан бери маълум. Плацебонинг самараси психоэмоционал таъсирга асосланган.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Плацебо юрак уриши тезлигини ва қон босимини, шунингдек бош миянинг кимёвий фаоллигини рағбатлантириш хусусиятига эга. У оғриқлардан, депрессиядан, хавотирлик, чарчаш ва ҳатто Паркинсон касаллигининг баъзи белгиларидан қутулишга ёрдам беради.

Тажрибалар асосида аниқланишича, организмнинг плацебога реакцияси уни қабул қилиш усулига боғлиқ. Шунингдек, плацебо фақат олдиндан маълум бўлган ва кутилаётган даволаш самарасини беради. Кутилаётган таъсир қанча юқори бўлса — плацебонинг таъсири шунча кучли бўлади. Плацебо кўпинча экстравертларга, хавотирлик даражаси юқори бўлган кишиларга, гумонсираш, ўзига ишончсизлик ҳолатларига яхши таъсир қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар