Ҳар йили 3 март куни нишонланадиган Бутунжаҳон ёввойи табиат кунига «Огонёк» журнали Россия географик маркази — Путорана платоси табиати ҳақида ҳикоя қилди.
Номсиз дарёлар жойлашган ва қиш саккиз ой давом этадиган бу ўлкани фотограф Сергей Горшков уч йил давомида суратга олди. Мазкур суратларни «Коммерсант.ru» тақдим этади.
Қиш фаслида кўлларда ҳосил бўлган муз қатқалоқлари баландлиги икки метргача етиб, июль охирига қадар эримайди.
Бир йўла учта қор қўйини учратиш — фотосуратчи учун катта омад!
Путорана платоси сувсарида оч сариқ ранг кўпроқ кўзга ташланади.
Аян дарёси энг қаттиқ совуқда ҳам музламайди.
Бу ўлкадаги қутб тулкиси аввал фаол овланган бўлса, энди улар қўриқланади.
Иркингда дарёсидаги Китабо-Орон шаршараси сув сатҳига қараб кўринишини ўзгартиради.
Путорананинг овлаш жуда қийин бўлган жонивори — қутб бўриси буғу изидан бормоқда.
Кукша — қарға ва зағизғоннинг қариндоши бўлган кичик қушча. У бу ердаги энг қаттиқ совуқларга ҳам чидай олади.
Ёввойи шимол буғулари ясси тоғ орқали кўчмоқда.
Мазкур даралар ёриқларида қор қўйлари бўри ва айиқлардан жонини сақлайди.
Росомахалар жуда кам сонли ва ёввойи табиат кадрларига камдан-кам тушади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)