Голливуд актёри Том Хенкс АҚШ президенти қароргоҳи — Оқ уйда фаолият олиб борувчи журналистларга қаҳва қайнатгич совға қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Санъаткор бундай совғани биринчи марта бераётгани йўқ. Анъана 2004 йилда, АҚШ президенти кичик Жорж Буш эканлигида бошланган.
Бу сафар Хенкс совғага севимли ёзув машинкаларидан бирида ёзилган қайдни ҳам илова қилди. «Оқ уй журналистлар гуруҳига. Ҳақиқат, Адолат ва Америка йўли учун яхши курашни давом эттиринг. Айниқса, Ҳақиқат учун!», — дейилади мактубда.
Совғага америкалик ҳарбийларнинг сурати ҳам илова қилинган.
2016 йилги президентлик кампанияси давомида Хенкс собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлади. У, шунингдек, ҳозирги давлат раҳбари Дональд Трампни бир неча бор танқид қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)