Янги ташкил этилган Ўзбекистон U19 терма жамоасига Александр Мочинов бош мураббий этиб тайинланди. Унинг қўл остида 1999 ва ундан кейинги йилларда туғилган мамлакатнинг энг яхши футболчилари жам бўлади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Мочинов 2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлайди. Бу йил эса мазкур мусобақага саралаш ўйинлари ўтказилади. Қуръа давомида ўзбекистонликлар Осиёнинг шарқий мамлакатларига тўқнаш келмайди. Шунингдек, ўзи каби юқори саватдан жой олган Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон, Баҳрайн термалари четлаб ўтилади.
Мочинов ўз вақтида «Бунёдкор» ёшлари билан муваффақиятли ишлаган. Кейинроқ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқарган. 2016 йилги мавсум Тошкентнинг «Обод» клубини бир неча ой бошқариб, 2017 йилги мавсумдан «Пахтакор»да иш бошлаганди.
Изоҳ (0)