Эски пойабзаллардан қурилган спорт майдонлари борлигини биласизми? Бизнинг мақоламиз модалар дунёсидаги қизиқарли ва ғайриоддий фактлар ҳақида.
Шимлардаги чизиқлар
Ишлаб чиқариш саноати давригача шимларда чизиқлар бўлмаган. XIX аср ярмида тикув фабрикалари ривожлангани сари катта миқдордаги молларни денгизда ташиш йўлга қўйилди. Букланиб қолган шимлардаги чизиқларни текислаш иложи бўлмай қолганидан бу чизиқлар модага кира бошлади.
Эсте Лаудернинг тадбиркорлиги ҳақида афсона
Ишлари унча юришмаётган мисс Лаудер катта парфюмерлик дўконига келиб ўзининг атир шишасини гўё бехосдан ерга тушириб синдиради. Харидорлар бу атирнинг ёқимли ҳидига қизиқиб қолади ва бу дўкон эгаси Эсте Лаудер билан атирларини сотиб олиш ҳақида шартнома тузишга мажбур бўлади.
Эски кроссовкалардан спорт майдонлари
1990 йилларнинг бошида Nike компанияси бугунгача амалда бўлган Reuse-A-Shoe дастурини ишга туширди. У эски кроссовкаларни қайта ишлаб, спорт майдонлари учун материаллар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.