Гўштни лабораторияда етиштиришнинг аксарият усуллари қон зардобидан олинган ҳайвон ҳужайраларидан фойдаланади. Биореакторда ҳужайралардан мускуллар шаклланиб, у гўшт учун асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ бундай технология таннархи сунъий гўштни бозорга чиқариш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини бермас эди, деб ёзади «Частний Корреспондент» нашри.
2013 йилда Маастрихт университети биологи Марк Пост пробиркада етиштирилган гўштдан дунёдаги биринчи бургерни яратди. Маҳсулотни ишлаб чиқариш 325 минг долларга тушди.
Технологиянинг ривожланиши ушбу қийматни бир неча марта камайтирди. Бугун сунъий гўштнинг килоси 80 доллар, битта бургер эса 11 доллар. Шу тариқа тўрт йил ичида сунъий гўштнинг нархи деярли 30 минг марта арзонлашди.
Бироқ 2016 йилнинг ноябрь ҳолатига ярим кило мол гўшти қиймаси 3,6 долларни ташкил этган, яъни пробиркада етиштирилган гўштдан ўн марта арзонроқдир. Бироқ олимлар ва «гўшт» стартаплари яратувчилари 5—10 йилдан сўнг сунъий фрикаделька ва гамбургерлар дўконларда ўртача нархда сотилишига ишонмоқда.
Next Big Future’нинг маълумотларига қараганда, ҳозирда ҳайвонларнинг сунъий маҳсулотларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи камида олтита компания мавжуд.