Боғдорчилик кўпчиликнинг севимли хоббиси. Кимдир уйида лимон етиштиради, кимдир кактус ёки гуллар ўстиради, бу уйда эса ҳақиқий дарахт ўсади. Бу ғоя қозоғистонлик Ойбек Олмосовга тегишли. У ўрмонда ўсиб турган қорақарағай атрофида қурилган шиша бино лойиҳасини яратди.
AdMe ушбу ажойиб бино суратларини тақдим этди.
«Уйдаги дарахт» — бу ноёб лойиҳа табиат билан уйғунликни ҳис этишга ёрдам беради.
Бундай бино албатта ўрмонда жойлашади.
Уйда ошхона, меҳмонхона ва ҳожатхона бор.
12 метрлик бинонинг юқори қаватларига оқ айланма зина ёрдамида кўтарилиш мумкин.
Кечки пайт жимжитликда китоб ўқиш мумкин.
Бундай уй кўпчилик учун ҳавоси оғир бетон қутилардан чиқиш ва табиат билан ҳақиқий бирликни ҳис қилиш учун ажойиб имконият.
Изоҳ (0)