Австралия ОАВлар воситачилигидаги АҚШ ўгитларини ўқимайди ва президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан ҳам шу каби ёндашувни кутади. Бу ҳақда бош вазир Малколм Тернбулл Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Биз самимий маслаҳатлар берамиз ва фикрларимизни америкалик ҳамкасбларимиз билан ошкора бўлишамиз.У Австралия оммавий ахборот воситалари воситачилигида АҚШга маърузалар ўқимаётганлигига эътибор қаратди.Малколм Тернбулл, Австралия бош вазири
Тернбулл бир неча марта президент Трамп билан суҳбатлашганлигини эслатиб ўтди. «Бизнинг суҳбатларимиз конструктив, очиқ ва ошкора бўлган», — деди вазир ва Австралия ҳукумати Оқ уйга Трамп келгандан сўнг Вашингтон билан муносабатлар ривожига ёндашувни ўзгартирмаганлигига урғу берди.
Америкалик дўстларимиз билан мулоқот олиб борганда ўзимизнинг ҳақиқатимизни очиқ илгари сурамиз.5 февраль куни Channel Nine’га интервьюсида Австралия бош вазири унинг ҳукумати Барак Обама билан эришилган келишувни бажаришга розилик берганлиги учун президент Трамп олдида қарздор эмаслигини маълум қилган эди. Келишув Австралиянинг Манус ороли ва Науру орол-давлатидаги ноқонуний муҳожирларни Қўшма Штатларга жойлаштиришни назарда тутади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Малколм Тернбулл, Австралия бош вазири
Изоҳ (0)