Америкалик жуфтлик Пит Тули ва Тейлор Бучер мамлакат бўйлаб микроавтобусда саёҳат қилиш учун офисдаги ишларини ташлаб кетди, деб ёзади Daily Mail.
Ёш жуфтлик микроавтобусни ҳаракатланадиган уйга айлантириш учун 5 000 доллар сарфлади.
Машина ичида ошхона, меҳмонхона ва ётоқхона мавжуд.
Тули ва Бучер ўзи билан бирга Снуп лақабли итини ҳам саёҳатга олиб чиққан.
Ҳозирги вақтгача жуфтлик 11 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)