Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат ҳарбийлари Суриядаги Ал-Боб шаҳрининг каттагина қисмини ўз назорати остига олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Бош вазир армиянинг бундан кейинги мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.«Айни дамда бизнинг мақсадимиз жиноятчилар назорати остидаги ҳудуддан Туркияга ўтиш йўллари очилишининг олдини олишдир», — деди Йилдирим.
Эслатиб ўтамиз, Туркия 2016 йил 24 августидан бери «Сурия озодлик армияси» жангчилари билан биргаликда «Фрот қалқони» ҳарбий операциясини олиб бормоқда.
Ушбу ҳамкорликдан кўзланган мақсад Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги ҳудудларни террорчилардан тозалашдир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)