Мирзо Улуғбек туманида 34 ёшли эркакка ўткир предмет билан тан жароҳати етказган 3 киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
«Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 34 ёшли эркак мурожаат қилиб, тунги вақтда Олмачи кўчасида унинг олдига 3 нафар номаълум шахс келгани, ўткир предмет билан тан жароҳати етказиб, Samsung телефонини олиб қочгани ва воқеа жойидан яширинганини ҳақида маълум қилди», – дейилади хабарда.
Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноят фош этилиб, уни содир этганлар қўлга олинди. Улар 23, 24 ва 27 ёшли Тошкент вилояти фуқаролари бўлиб чиқди.
Содир этилган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)