«Калашников» концерни Индонезиянинг Наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши курашиш миллий бошқармасига «Сайга 12С» силлиқ стволли милтиғининг биринчи партиясини етказиб берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Мазкур қурол етказиб бериш маҳсулот экспортини кенгайтириш, шунингдек, чет давлатдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун стратегик муҳим ҳисобланади», — дейилади концерн матбуот хизмати хабарида.
«Калашников» концерни вакили, «Сайга 12С» йиғма рамкасимон қўндоқ ва бошқариладиган нишонга олиш мосламаларига эга эканлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)