Испания Ла лигасининг 22-турига келиб Каталониянинг «Барселона» клуби мавсумдаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди.
Бунга қадар икки учрашувда 5:0 ҳисобида зафар қучишга эришган Луис Энрике жамоаси, энди «Алавес» майдонида жавобсиз олтита гол урди. Қайд этиш керак, «Алавес» Испания кубогининг финалида айнан «Барселона»га қарши саф тортади.
Сегунда лигани пешқадам сифатида якунлаб, Примьерага қадам қўйган «Алавес» биринчи давра «Камп Ноу»дан ғалаба билан қайтганди — 2:1. 11 февраль куни «Барселона» бунинг учун ўч олди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Бироқ пешқадамлик 3 соат ичида йўққа чиқди. «Осасуна» майдонига ташриф буюрган Мадриднинг «Реал» клуби 3:1 ҳисобида зафар қучиб, етакчилигини қайтариб олди.
Испания Ла лигаси 22-тур 11 февраль, шанба
Изоҳ (0)