Хитой ошхоналарининг биридаги тушлик саккиз сайёҳдан иборат гуруҳ учун жароҳатлар билан якунланиб, пичоқбозликкача етиб борди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Юньнань вилоятидаги Лицзян шаҳрида жойлашган ошхонага тановул учун кирган сайёҳлар официантлардан улар буюртма қилган сояли сутни тезроқ олиб келишини сўраган.
Бунга жавобан, ошхона ходимлари меҳмонларга пўписа қила бошлаган. Жабрланувчиларнинг айтишича, пўписадан сўнг сайёҳларга «овқатингни ол-да, жўнаб қол», дейилган.
Сайёҳлар мурожаатига асосан воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари бир неча бор икки томонни яраштиришга уринган. Шундан сўнг воқеа жойини тарк этган.
Полиция кетгач, пичоқ ва таёқлар билан қуролланган официантлар меҳмонларга ҳужум қилган. Хабар беришларича, ҳужум қилганларнинг беш нафари полиция томонидан ҳибсга олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)