Москванинг Пушкин номидаги тасвирий санъат музейи делегацияси, муассаса раҳбари Марина Лошак раҳбарлигида, 3—6 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлиб, Нукусдаги Савицкий номидаги Давлат санъат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад — Москвада бўладиган кўргазманинг ташкилий масалаларини мувофиқлаштириш ва экспонатларни танлашдан иборат эди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон томони Савицкий музейи экспонатларини Россияга махсус чартер авиарейс билан Нукусдан Москвага юбориш ва қайтаришни ўз зиммасига олди.
Пушкин номидаги музей кўргазмани кенг ёритиш учун Россия ва чет эл ОАВларини жалб этишга кўмаклашиш, ўзбекистонлик реставраторлар малакасини ошириш ва тажриба алмашишни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)