Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 февралдан 1 мартгача бўлган муддат «Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги» деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ИИВ матбуот марказидан маълум қилинишича, ойлик давомида Ўзбекистондаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай профилактика тадбирларидан бири пойтахтдаги Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган «Гиёҳвандлик – умр заволи» видеофильми, «Ўз йўлингни танла», «Буюк юртнинг баркамол авлодлари», «Соғ танда – соғлом ақл» каби соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмали воситалар намойиш этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)