Габон мезбонлик қилган Африка Миллатлар кубоги—2017 Миср ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинидан кейин ўз ниҳоясига етди.
Мавзуга оид: Гана Африка Миллатлар кубогида учинчи ҳам бўла олмади. Бош мураббий Авраам Грант ишдан кетди
Ҳисоб мисрлик футболчилар томонидан очилганига қарамай, якунда Камерун ўз иродасини кўрсатди ва сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа мамлакат футболи термаси кубоклари сонини 5 тага етказиб, қитъа пентакампеонига айланиб олди.
Африка Миллатлар кубоги Финал 5 февраль, якшанба