АҚШнинг Виржиния штатида жойлашган Car Collision Center автосервиси менежери 67 ёшли Жеймс Рэтклифф 2011 йилда жиноий схемалардан фойдаланиб, АҚШ ҳукуматига, жумладан, давлат департаментига қарашли автомобиль ва бошқа мулкларни ўзлаштириб, сотганлигини тан олди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги сайтига жойлаштирилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «Мотор».
Суд ҳужжатларида таъкидланишича, Рэтклиффнинг иккита шериги бўлган. Улардан бири у ишлаган компания эгаси, иккинчиси ҳукумат вакили эканлиги маълум қилинмоқда. Рэтклифф ва унинг шериклари битта Hummer ва 12 та Chevrolet Suburban йўлтанламасини ўзлаштириб, сотиб юборган.
Бундан ташқари, Рэтклифф давлатга тегишли автомобиль эҳтиёт қисмлари, жумладан шина ва ғилдирак дискларини ҳам сотган.
Рэтклифф ва унинг шерикларининг жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар 512 420 долларни ташкил қилди. Жиноятчига 18 дан 24 ойгача озодликдан маҳрум қилиш ва 4 мингдан 40 минг долларгача жарима хавф солмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)