Мексикада АҚШдан олиб келинаётган маҳсулотларни бойкот қилишга чақирувчи кампания бошланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мексика фаолларининг бундай ҳаракатига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мексикага нисбатан юритаётган сиёсати сабаб бўлди.
Фаолларнинг айримлари АҚШнинг McDonalds, Walmart ва Coca-Cola сингари компанияларига ҳам бойкот эълон қилишга чақирмоқда. Интернет тармоғида #AdiosStarbucks («Алвидо, Starbucks») ҳештеги кенг тарқалмоқда.
Фаоллардан бири мамлакатда иш ўринлари яратаётган Мексика компанияларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиш лозимлигини қайд этди.
Унинг фикрича, Мексикада фаолият олиб борувчи АҚШ компанияларига бойкот эълон қилиш ушбу муассасаларни Трампга икки мамлакат ўртасида девор қуриш ҳамда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш билан боғлиқ қарорларини юмшатиш бўйича мурожаат қилишга мажбур қилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)