Опа-сингил Калани ва Жарани Дин АҚШнинг Массачусетс штатида 2016 йил 23 апрелида туғилди. Турли тухумлардан ривожланган бошқа кўплаб эгизаклар каби, уларнинг юз тузилиши бир хил эмас. Аммо бу эгизаклар ўртасидаги фарқ каттароқ бўлиб чиқди: қизчалар турли тери рангига эга, деб ёзади National Geographic.
Ноодатий эгизакларнинг отаси, Томас Дин афро-америкалик, онаси, Уитни Мейер эса оқ танли. Уларнинг 7 ёшли ўғли ҳам бор, у Уитнининг биринчи турмуши чоғида туғилган.
Дин-Мейер оиласида Калани «отасининг қизи» ҳисобланади. Ўзининг оқ танли синглисидан фарқли ўлароқ, у ерда судралиб юришни яхши кўради, Жарани эса кўпроқ овқатга қизиқади. Ота-онаси уларни бир хил кийинтириб қўяди, акаси эса сингилларини жон деб ўйнатади.
Ирқи турлича бўлган ака-ука ва опа-сингиллар ҳақида мана бу мақолада ҳам маълумот олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)