АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтон кўчаларида ҳарбий парадлар уюштиришни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, шу йўл билан АҚШ ўз ҳарбий қудратини кўрсатади, деб хабар беради Meduza.
«Ҳарбийлар Пенсильвания-авенюда марш билан ўтиши мумкин. Авиация парадлар чоғида Нью-Йорк ва Вашингтондан учиб ўтиши мумкин», — деди Трамп.
Парадлар қачон ва ниманинг шарафига ўтказилишини бўлажак давлат раҳбари аниқ айтмади.
Изоҳ (0)