Норвегияга АҚШ денгиз пиёдалари батальони етиб келди. Бу ҳақда, The New York Times нашрига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Икки давлат ўртасидаги келишувга мувофиқ 330 нафар америкалик ҳарбий хизматчи Вернес базасига жойлаштирилди.
Норвегия ҳудудига Иккинчи Жаҳон урушидан буён биринчи марта чет эл ҳарбий контингенти киритилмоқда. Шу боис бу маҳаллий аҳоли орасида турли баҳсларни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)