Нью-йорклик рассомлар гуруҳи Snarkitecture «Пляж» деб номланган инсталляцияни яратди. У шезлонг ва соябонли соҳилни акс эттиради. Бироқ рассомлар сув ўрнига миллионта оқ пластик пуфакдан фойдаланди, деб ёзади Meduza.
Дастлаб «Пляж» Вашингтондаги Қурилиш миллий музейида намойиш этилди. Ҳозир инсталляция Сиднейдаги шаҳар фестивалида бўлиб, австралияликларга маъқул келган кўринади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)