Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Резавор мевалар соғлом овқатланишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Фото: «Fitdeal.ru»

Фото: «Fitdeal.ru»

Улар янги узилган пайтида энг мазали бўлса-да, йил бўйи истеъмол қилиб туриш мақсадида кўпинча музлатиб сақланади.

Резавор мевалар – антиоксидантлар бўлиб, уларнинг таркибида антоцианин, кверцетин моддалари ва C витамини кўпдир.

Антоцианинлар меваларга ёрқин ранг беради. Улар қанчалик рангдор бўлса, шунчалик антиоксидантларга бой ҳисобланади. Бу модда яллиғланишни камайтиради ва артрит касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

Кверцетин ревмотоид артрит ҳолатини енгиллаштиришга ёрдам беради.

C витамини тирноқлар ва сочларнинг соғлом ўсишини таъминлашга ёрдам беради. Артритнинг ривожланиш хавфини камайтиради.

Бу «сувли маҳсулот»лар таркибида клетчатка ва фоли кислотаси мавжуд бўлиб, клетчаткалар қондаги холестеринни ва босимни пасайтиришга ёрдам беради. Фоли кислотаси эса юрак-томир касалликлари ва хотира пасайишининг олдини олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар